Андижон вилояти ҳудудида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” йўналишида амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи тингланди
Жорий йилнинг 26 апрель куни Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Андижон вилояти ҳудудида жорий йилнинг 3 ойи давомида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник И.Б.Исмановнинг ҳисоботи тингланди.
Жумладан, ўтган 3 ой давомида соҳа ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Вилоят ҳудудида ўтказилган жами 1575 та оммавий тадбирларда фуқаролар хавфсизлиги таъминланди.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш мақсадида, криминоген вазияти оғир деб топилган маҳаллаларга қўшимча равишда 556 нафар ички ишлар органлари ҳамда 28 нафар Миллий гвардия ходимлари бириктирилди.
“Қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида, аҳоли ўртасида жиноятларнинг виктимологик профилактикаси доирасида 5 421 маротаба суҳбатлар ҳамда 824 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.
“Хавфсиз йўл” ва “Хавфсиз пиёда” тамойили асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар жадаллаштирилиб, жорий йилнинг шу кунига қадар 669 дона янги йўл белгилари, 7 дона янги светофорлар, 45 та пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекисликлар ўрнатилди.
Вилоят ҳудудидаги 454 та йўл белгилари янгисига алмаштирилди, 653 км автомобиль йўллари ва 2369 дона пиёдалар ўтиш жойлари янгидан чизилди, 8 дона пиёдалар ўтиш жойлари янгидан ташкил этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати