22 Июн 2022 йил 429

Андижон вилояти ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар иштирокида навбатдаги ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармони ижроси юзасидан Андижон вилояти ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар иштирокида Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Исманов Исомиддин ҳузурида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоят ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ягона давлат сиёсатини амалга оширишда барча давлат органлари, корхона, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари ҳамда фуқаролар билан самарали ҳамкорликни таъминлаши муҳим аҳамият касб этиши, бу борада давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахслари ўзларининг хизмат мажбуриятлари юзасидан зарурий чора-тадбирларни белгилаб, уларни ўз вақтида амалга оширишлари лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, ўтган давр ичида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар қаттиқ огоҳлантириб ўтилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган  вазифалар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech