27 Июл 2022 йил
405
Андижон вилояти ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар иштирокида навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Мазкур йиғилишда, жорий йилнинг июнь ва июль ойлари давомида вилоят ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда, фуқаролар ўртасида норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, ўтган давр ичида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар қаттиқ огоҳлантириб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати