Андижон вилояти ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ташаббуси билан вилоятлар бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари Андижон вилояти ҳудудида давом этмоқда.Тадбир доирасида дастлаб Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник B.T.Ablullayev Миллий Гвардия Андижон вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказиб, тадбирнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб, хар бир соҳа раҳбарларига йўналиши бўйича топшириқлар берди.Тадбирдан кўзланган мақсад жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш шунингдек, автотранспортларнинг техник ҳолатини назорат қилиш, йўл инфратузилмаси, ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш, транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаш йўналишларида чора-тадбирлар белгилашдан иборат эканлиги тушунтирилиб, мазкур тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун эмас уларнинг манфаатларини кўзлаган холда аввало, халқчил хизмат ташкил этиш кераклиги уқтирилди.
Шундан сўнг , Андижон шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунгги хизматга жалб қилинган ходимлар учун хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Тунги хизматда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг ҳамкорлиги ташкил этилди. Шахсий таркибга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник B.T.Abdullaev томонидан йўриқнома берилди.
Ҳозирда Андижон вилояти ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати