Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан яна бир коррупцион ҳолат фош этилди
Жорий йилнинг 7 январь куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.А.нинг аризага асосан Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Департаментнинг Андижон тумани бўлими ҳамда ДХХ Андижон туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали Кадрлар бўлими инспектори вазифасида ишловчи М.Ж ариза муаллифи А.А.ни тез ёрдам хизматига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга олиб кириб қўйишини айтиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати