Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан навбатдаги кенг қамровли «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон қарорига асосан 18 август пайшанба куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир вилоятнинг Андижон шаҳар, Андижон, Асака ва Шаҳрихон туманларининг криминоген вазияти оғир бўлган 30 та маҳалла ҳудудида 4 та йўналишда ўтказилиб, тасдиқланган тақсимотга асосан тадбирга 723 нафар, шундан 459 нафар ички ишлар органлари ходимлари, 34 нафар Миллий гвардия, 37 нафар фавқулодда вазиятлар, 31 нафар Транспорт бошқармаси, 10 нафар овчилик жамиятининг вакиллари, 68 нафар газ ва электр таъминоти ходимлари, 38 нафар тиббиёт, 30 нафар маҳалла раислари, 12 нафар диний идора вакиллари ва 4 нафар туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари жалб қилинди.
Тозалаш-профилактик тадбирлари:
Уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 163 та муаммолар аниқланиб, уларнинг 101 таси жойида ҳал қилинди, 41 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 21 таси сектор раҳбарларига тақдим қилинди;
Профилактик ҳисобда турган 76 нафар руҳий касал,177 нафар муқаддам судланган, 193 нафар ичкиликка, 61 нафар гиёҳвандликка ружу қўйган, шунингдек, 111 нафар маъмурий назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди;
Ов қуролига эга бўлган 405 нафар шахслар текширилиб, қуролларни сақланиши ва рўйхатдан ўтганлиги ўрганилди. Натижада 3 нафар шахслар томонидан ов қуролларини сақлаш қоидаларини бузганлик ҳолати аниқланиб эгаларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;
Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган 135 нафар чет эл фуқаролари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди, уларнинг 5 нафарига Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида ўтказилган тадбирлар:
2 225 та транспорт воситалари текширилиб, 478 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди, шулардан 87 таси транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, 3 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 138 таси ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқариш, аниқланган ҳолатлар юзасидан 309 та транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди;
5 нафар вояга етмаганлар томонидан транспорт воситасини бошқарганлиги аниқланди;
1 та қувиб ўтиш қоидаларни бузиб ҳаракатланган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди;
17 та «авария ўчоқлари»да профилактик тадбирлар ўтказилди;
Хотин-қизлар билан амалга оширилган тадбирлар:
179 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг 73 таси яраштирилди;
Жиноят содир этишга мойил бўлган 42 нафар аёллар билан профилактик тадбирлар ўтказилди;
13 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди;
210 та жанжалкаш оилалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди;
Диний вазиятни барқарорлаштириш борасидаги профилактик тадбирлар:
40 нафар «узоқ муддат»дан қайтган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди;
1 та ноқонуний «ҳужра»лар фаолиятига чек қўйилди (Андижон шаҳар 1 та), ҳужраларда 1 нафар вояга етмаган шахс таҳсил олаётганлиги аниқланди.
Бу борадаги ташкилий-тадбирлар келгусида тизимли равишда ўтказилиши таъминланади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати