1 Декабр 2022 йил 362

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан вилоятда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-2833-сон қарорига асосан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоятда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугунги тадбир вилоятнинг Андижон шаҳар, Андижон, Асака, Избоскан ва Шаҳрихон туманлари ҳудудида ўтказилиши белгиланди.

Тадбир давомида жойларда жиноятчиликка қарши курашиш, куз-қиш мавсуми даврида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш борасида ҳуқуқий-тарғибот ва ижтимоий профилактика тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир кенг қамровда ўтказилиши муносабати билан Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими бошқармалари, ҳудудий газ ва электр таъминоти корхоналари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари жалб қилинди.

Бошқарма раҳбарияти томонидан тадбир ўтказилиши олдидан хизмат олди йўриқномасини ўтказиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech