Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Андижон вилояти ИИБнинг маънавият ва маърифат залида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга вилоят ИИБ раҳбарияти, хизмат соҳа раҳбарлари ҳамда аппарат шахсий таркиби, фахрийлар ҳамда мукофотланадиган ходимлар таклиф этилди.
Унда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Аюбхон Рахматуллаев нутқ сўзлаб, барчани мамлакатимиз ривожланишида асосий қонунимиз саналган конституция қабул қилинганлигинг 30 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 49 нафар ходимлар ҳамда 2 нафар фахрийлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланганлигини йиғилганларга ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг барча тақдирланганлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишонларини шахсан бошқарма бошлиғидан тантанали равишда қабул қилиб олдилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан бу каби кўрсатилаётган эътибор ва эътироф ходимларнинг янада ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишига ундаши билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати