24 Феврал 2023 йил 372

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойишига асосан ходимларни чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари истеъфодаги генерал-майор Хожиматов Хабибулла Рашитович ва истеъфодаги подполковник Дўлтаев Иброҳим Абдураҳмоновичлар иштирокида Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби, ИИВ Андижон академик лицей ўқувчилари ҳамда фахрийлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида фахрий ходимлар томонидан Давлат раҳбарияти томонидан бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган талаблар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарори, жумладан Ички ишлар органларида касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳияти барча шахсий таркибга тўлақонли етказилиб, ходимларга турли мураккаб ва низоли вазиятларда Кодекс ҳамда тегишли қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар тушунтирилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ходимлар томонидан сўнгги вақтларда содир этилаётган порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, йўл-транспорт ҳодисалари каби жиноятлар ва бошқа хизмат интизоми бузилиши ҳолатларини танқидий руҳда мисоллар орқали таҳлил қилинди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech