Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 6 ой якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев таништириб,йиғилишни очиб берди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.К.Гиясовнинг ҳисоботи тингланиб, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб, жиноятни ўсишига шароит яратиб берган омиллар ўрганилиб, бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.
Хусусан, бир қатор жиноятларнинг олдини олишда профилактик ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида жиноятчиликни олдини олиш, эрта аниқлаш ва уларни жиловлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчилликлар атрофлича муҳокама этилди.
Йиғилиш сўнгида ички ишлар органлари ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш ҳамда келгусида камчилликларга йўл қўймаслик борасида аниқ чора-тадбир ва вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати