11 Август 2022 йил 327

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 7 ойи давомида вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Унда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва ўринбосарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.К.Гиясов таништириб, йиғилишни очиб берди. Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ва тегишли соҳавий хизмат рахбарларининг ҳисоботи тингланиб, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб, жиноятни ўсишига шароит яратиб берган омиллар ўрганилиб, бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, йиғилишда уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича профилактик тадбирлар, алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган шахслар билан «маҳаллабай» ишларни жадаллаштириш, шунингдек, 3-секторда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида ҳам бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech