12 Январ 2023 йил 216

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 8 март кунги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  жорий йилнинг 6 январь куни “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув семинарида Андижон давлат университети психологи Мухтаров Отабек, “Шайх Мухийиддин Махдум” ислом ўрта-махсус билим юрти мударриси Жамолов Нодирбек,    Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси психиатр шифокори Алимов Рустам Алимович ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Андижон давлат университети психологи Мухтаров Отабек  ички ишлар органларида ходимларнинг хизмат самарадорлиги ва соғлом руҳий муҳитни барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий тармоқларда ривожланиб келаётган таваккалчиликка асосланган "1ХBET"га берилмасликни олдини олиш мақсадида “Ахборот хуружлари ва интернет негизида носоғлом ғоялар яширинган ўйинларда шахсни  ҳимоя қилишнинг ижтимоий психологик усуллари” мавзусида суҳбат ўтказиб, зарур тушунчаларни бериб ўтди. 

"Шайх Мухийиддин Махдум” ислом ўрта-махсус билим юрти мударриси Жамолов Нодирбек ҳозирги кунда авж олаётган "1ХBEТ" ўйнаш динимизда ҳаром қилинганлиги тўғрисида саҳиҳ ҳадислардан мисоллар келтириб яна бир бор динимиз ва қонун томонидан ҳам шу ва шу каби ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилганлигини тушунтириб берди.

Шунингдек, семинарда Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, салбий ҳолатлар юзага келишини олдини олиш борасида бир-қанча ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

        

Text to speech