3 Феврал 2022 йил 600

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан 900 миллион сўмга тенг бўлган ноқонуний сақлаб келинаётган кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланди  

2022 йил 1 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларининг ҳамкорлигида тезкор-тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор-тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н ўзи бошқарувидаги хусусий мактабгача таълим муассасада яширин жой ташкил қилиб, умумий қиймати 900 миллион сўмлик 6595 дона “Тропикамид”, 4871 дона “Лирика” ва 3539 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотиш мақсадида ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech