7 Апрел 2022 йил
400
Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқаро қўлга олинди
2022 йил 1 апрель куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ, Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир натижасида фуқаро Х.А холис харидорга оғирлиги 5.66 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 1 миллион 110 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати