8 Ноябр 2022 йил 444

Андижон вилояти ички ишлар органларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда  

Андижон вилояти ички ишлар органларида шахсий таркибнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида, ички ишлар органларининг фаолияти, мақсади ва вазифаларини ўзида акс эттирган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва Ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйруқлари мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказиб борилмоқда.

Хусусан, “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни” муносабати билан Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори, “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида” 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ-610-сон Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти барча ходимлар эътиборига тўлиқ етказилди ва тушунтирилди.

Маҳорат дарси давомида иштирокчиларнинг мазкур соҳага оид саволларига Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бош инспектори капитан А.Юлдашев томонидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech