30 Апрел 2022 йил 438

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида ўтказилаётган "Намунали оила" кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Танлов аввалида давлатимиз мадҳияси янгради. Шундан сўнг тадбир очиқ деб эълон қилиниб, иштирокчилар йиғилганларга таништирилди. Иштирокчилар ўзларининг чиқишлари билан биринчи шарт бўлган таништирув қисмини тақдим этдилар. Ҳакамлар томонидан иштирокчилар муносиб баҳоланди.

Шундан сўнг навбатдаги шартга кўра иштирокчилар томонидан ўзларининг ҳаёт йўллари акс этган электрон фото ва видео материалларни навбат билан тақдим этдилар.

Тадбир давомида "Биз китобхон оиламиз" номли шарт эълон қилинди. Ушбу шартда иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиётидан билимларини синаб кўрдилар. Ҳакамлар томонида тақдим этилган саволларни танлаб ушбу саволларга жавоблар бердилар.

Бўлиб ўтган кўрик танлов давомида истеъдодли санъаткорлар томонидан шўх куй қўшиқлар ижро этилиб йиғилганларга аъло кайфият улашдилар.

Якунда ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоаларнинг тўплаган баллари эълон қилинди. Энг намунали иштирок этган оила, энг фаол қатнашган оила номинациялари бўйича жамоалар тақдирланди. Шундан сўнг фахрли ўринларни олган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда ҳакамлар томонидан эсдалик совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Якуний натижаларга кўра Андижон шаҳар ИИО ФМБ ИИБ таянч пункти профилактика инспектори, капитан Жўраев Хуршидбек оиласи фахрли 1-ўринни эгаллаб республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech