6 Апрел 2023 йил
451
Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини "Ишга марҳамат" мономарказига саёҳати ташкил этилди
Андижон вилояти ИИБ ва вилоят бандлик бош бошқармасининг ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан ходимларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 апрель куни Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ходимларнинг оила аъзоларини Андижон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказига саёҳати ташкил этилди.
Маълумот ўрнида бугунги кунга қадар ходимларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларининг рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг 9 нафари ўқишга йўналтирилган бўлса, 2 нафарининг сертификат олиши таъминланди.
Ҳозирда бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати