Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ва янги қабул қилинган ходималар ҳамда уларнинг фарзандлари иштирокида Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказига саёҳат уюштирилди
Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ички ишлар органларида хизмат қилаётган ва янги қабул қилинган ходималар ҳамда уларнинг фарзандлари иштирокида Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказига саёҳат уюштирилиб, аъзоликка қабул қилиндилар.
Бугунги кунда ахборот-кутубхона маркази 872 мингдан зиёд китоб фондига эга бўлиб, китобсеварларга илм-маърифат улашишда хизмат қилиб келмоқда. Уюштирилган саёҳатдан асосий кўзланган мақсад аёл ходималарнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга йўналтириш ҳамда уларнинг китобга бўлган меҳрини янада кучайтиришдан иборат.
Шунингдек, ёш ходималарга маҳорат дарси ҳамда амалиётчи психолог томонидан психологик тренинг ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати