12 Апрел 2023 йил 266

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди  

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида 2023 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастури, шунингдек, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ушбу ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ўйин натижасига кўра, Олтинкўл тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, Хўжаобод тумани ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларининг 7255-сонли ҳарбий қисми жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech