15 Март 2023 йил 218

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони талаблари, шунингдек,Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 14 март куни ёш ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи ўтказилди.

Саралаш босқичида жами 20 та жамоа иштирок этиб, шундан 6 та жамоа вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларгабой бўлди. Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech