25 Март 2023 йил 251

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони талаблари, шунингдек, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётганёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ушбу ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра,Шаҳрихон тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, Хонобод шаҳар ИИБ жамоаси2-ўринни ҳамда Андижон вилояти ИИБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасиҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech