Андижон вилояти ички ишлар органларининг навбатчилик қисми ҳамда «102» тизими ходимлари учун ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли кўрсатмалари ижросини таъминлаш ҳамда шу йилнинг 1-ярим йиллиги давомида навбатчилик қисми ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокамаси, уларни назарий билим савияси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида жойлардаги навбатчилик қисми ходимлари ўртасида ўқув семинари ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарда Андижон вилояти ИИБ, ЙҲХБ, ЖТСБ, Транспортда ХТБ, Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ, 15 та шаҳар ва туман ИИБлари навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчи ва навбатчи ёрдамчилари ҳамда вилоят ИИБ «102» тизими операторлари ходимлар иштирок этишди.
Шунингдек, ўқув семинарига вилоят ИИБнинг тааллуқли хизмат соҳаларидан малакали ходимлар таклиф қилиниб, улар томонидан навбатчилик қисми ходимларининг хизмат фаолиятида учраётган муаммолар ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Жумладан, вилоят ИИБ ХСБ масъул ходимлари томонидан махсус режалар ҳаракатга келтирилганида навбатчилик қисми ходимларининг вазифалари нимадан иборат эканлиги тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЭКБ масъул ходимлари томонидан тезкор-тергов гуруҳларини воқеа жойига юбориш, улар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни иссиқ изидан очилишини таъминлаш мақсадида жиноят содир этилган воқеа жойларини қўриқлаш, бегона шахсларни яқинлаштирмаслик ва шунга ўхшаш масалаларни назорат қилиш юзасидан навбатчилик қисми ходимларининг вазифалари айтиб ўтилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма раҳбарияти томонидан ИИО маъмурий биноларида жойлашган «Сўровхоналар»ни навбатчилик қисми ходимлари томонидан назорат қилиб бориш, ходимлар томонидан ИИБга олиб келинган ҳар бир фуқаро билан ушбу «Сўровхона»да суҳбатлашишларини назорат қилиш, уларни ушбу хонада юритилган махсус китобларга рўйхатга олиш ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатмалари мазмун моҳияти тушунтирилиб, навбатчилик қисми ходимларидан «Кафолат хатлари» олинди.
Ички ишлар органларининг «102» хизмати фаолиятини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар мазмун моҳияти, ушбу буйруқда навбатчилик қисми ходимларига юклатилган вазифалар ўқиб эшиттирилди ҳамда конспектлаштирилиши таъминланди.
Йиғилиш сўнгида, навбатчилик қисми ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати