5 Ноябр 2022 йил 387

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун бўлиб ўтган навбатдаги "Маънавият ва маърифат дарси"да бир гуруҳ ходимлар ва фахрийлар тақдирланди

Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.

Шундан сўнг “Ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик – тинчлик гарови ” мавзусида Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Азизов Икромжон томонидан давлатимиз томонидан қўшни давлатлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилинди.

Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги тадбирга ўтилди. Унда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Имтиёзли уй-жой билан таъминланган ходимларга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Шунингдек, “Ватан” хайрия жамоат фонди томонидан Ички ишлар органларида хизмат қилаётган айрим ходимлар ва фахрийлар тақдирланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech