Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси "Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи" ҳамда “Регистон майдони"да ташкил этилди
Хабарингиз бор ҳафтанинг хар Шанба куни Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун “Маънавият ва маърифат” дарси бўлиб ўтади. Бу галги дарс жараёнлари Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида жойлашган "Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи" ҳамда “Регистон майдони"да ташкил этилди.
Ушбу музей Республикамиздаги бой тарихга эга бўлган илмий маърифий маскан ҳисобланади. Музей бош биносида тарих бўлимининг “Қўхна ва навқирон Андижон” экспозицияси, шунингдек, табиат бўлимида “Водийнинг табиати, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси” ҳамда музей фондида сақланаётган вилоятимизнинг таниқли рассом ва халқ амалий санъати усталарининг кўргазмалари мавжуд. Экспозициялар 2017 йилда қайта ташкил этилган. Музейга аҳолини, айниқса, сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида ушбу экспозиция ва кўргазмалар мунтазам равишда янгиланиб, янги экспонатлар билан бойитилиб турилади.
Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби ушбу музейнинг тарих бўлими экспозициясида Фарғона водийсида давлатчиликнинг келиб чиқиши, шаклланиши ва тараққиёт тарихини ноёб осори-атиқалар орқали томоша қилдилилар.
Бундан ташқари Андижон, Фарғона водийсининг энг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шаҳарнинг пайдо бўлиши ҳақида ёзма манбалар жуда кам бўлганлиги туфайли, ўлка тарихини ўрганишда археологик тадқиқотларга таянишига тўғри келади. Ходимлар хам ушбу тадқиқотлар асосида Андижон тарихини кўздан кечирдилар. Вилоятимиздаги мавжуд 200 дан ортиқ қадимий археологик манзилгоҳлардан Далварзинтепа, Эйлатан, Шўртепа, Ғайраттепа, Чордона, Мингтепа ва Лўмбитепа каби ёдгорликларда қазишма ишлари олиб борилди. Ушбу манзилгоҳлардан топилган ашёлар музей экспозициясида ходимларга намойиш этилди.
Деҳқончилик ва чорвачилик асосида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, диний тафаккур ривожида зардуштийликка асос солиниши қадимий Шарқнинг юқори даражада ривожланган марказлари билан ўзаро маданий алоқалар, мураккаб ички тузилмаларга эга бўлган қалъа ва илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши йирик давлатларнинг ташкил топишида катта роль ўйнаган. Ички ишлар органлари ходимлари ушбу мавзуларда ҳам керакли ва тарихий маълумотларга эга бўлдилар.
Бир сўз билан айтганда бугунги бўлиб ўтган маънавият ва маърифат дарси ходимларнинг тарихимиз ҳақида билимларини янада кўпайиши, уларнинг тарихга бўлган қизиқишларини ошириш ва ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлиш имкони берди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати