Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарсида ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида бўлиб ўтди
Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.
Бугунги “Маънавият ва маърифат” дарсида Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, истеъфодаги полковник Болтабоев Ғайратжон Жўраевич ҳамда ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Юлдашев Исроил Исламовичлар иштирок этдилар.
Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, истеъфодаги полковник Болтабоев Ғайратжон Жўраевич томонидан ички ишлар органларида хизмат қилиш, ушбу касбнинг ўзига хос қийинчиликлари-ю ватанни қўриқлаш шарафли бурч эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ходимлар тўғрисида тарқалган видеоматериаллар тўғрисида ҳам сўз юритилди ва ушбу ҳолатлар юзасидан йиғилган иштирокчиларга маълумотлар етказилди.
Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги томонидан айрим ходимлар ва фахрийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналари тантанали равишда тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан, Андижон вилояти Ички ишлар органларининг қуйидаги фахрийлар ва ходимлар тақдирланди:
“Ички ишлар органлар фахрийси” кўкрак нишони билан:
- Истеъфодаги майор Зухриддинов Комилжон Рахмонович;
- Истеъфодаги подполковник Жўраев Анваржон;
- Истеъфодаги майор Насририддинов Дилшодбек Мехмонович;
- Истеъфодаги катта сержант Қўлдашев Мухторжон Миролимович;
- Истеъфодаги подполковник Қодиров Хайрулло.
“3-Тоифали кинолог” кўкрак нишони билан:
Андижон вилояти ИИБ Кинология бўлинмаси инструктор-кинологи сафдор Жуманалиев Омонали Топволди ўғли.
“2-Тоифали кинолог” кўкрак нишони билан
Андижон вилояти ИИБ Кинология бўлинмаси кичик инструктор-кинологи сафдор Қосимов Азизжон Гафурович.
“1-Тоифали кинолог” кўкрак нишони билан
Андижон вилояти ИИБ Кинология бўлинмаси инструктор-кинологи кичик сержант Умаров Илёсбек Рашидовичлар тақдирландилар.
Бундан ташқари фахрийлар кенгаши аъзолари Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига ташриф буюрдилар. Унда фахрийлар Ўрта Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.
Фахрийлар томонидан Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядига ҳам борилиб, бу жойдаги ҳарбий техникалар ҳодимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш ҳам ўтказилди.
Бундан ташқари истеъфодаги маёр Якубжонов Юсуфжон ҳамда истеъфодаги подполковник Жалилов Жўрахонларнинг яшаш хонадонларига бориб уларнинг холидан хабар олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати