8 Январ 2022 йил 475

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун ўтказилган навбатдаги  “Маънавият ва маърифат” дарси “Тараққиёт стратегияси – демократик ислоҳотлар асоси” мавзусида бўлиб ўтди

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун 2022 йил 8 январь куни куни “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди. Унда дастлаб, Андижон вилояти телерадиокомпанияси директори, вилоят маънавият тарғиботчилар аъзоси, Исроилов Аббосбекнинг “Тараққиёт стратегияси – демократик ислоҳотлар асоси” маърузаси тингланди. Унда бугунги кунда ҳар бир соҳадаги ўзгариш, татбиқ этилган замонавий амалиётлар, лойиҳалар, инсон фаровонлиги ва унинг қадр-қимматини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирларнинг барчаси  амалда бўй кўрсатаётганлиги эътироф этилди. 

Шунингдек, “90 йиллардаги жиноятчилик аҳволи, жиноятчиликни олдини олиш ва очиш юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида” истеъфодаги полковник Ғуломжон Рахимов ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси, истефодаги подполковник Юсупов Давронлар томонидан ҳам маърузалар қилинди. Улар томонидан барча шахсий таркибга ўша вақтдаги ходимларнинг хизматдаги машаққатлари, жиноятчиликни олдини олишдаги қаҳрамонликлари ҳаётий мисоллар ёрдамида етказилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ва Андижон вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими томонидан тайёрланган видеороликлар ҳамда ходимларнинг хизмат фаолиятини акс эттирган қўшиқ намойиш этилди.

  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech