11 Сентябр 2021 йил 605

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати ташаббуси билан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманига вилоятдаги барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист, блогер, веб-сайт админлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари таклиф этилди.

Унда Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ўтган 8 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда соҳада  олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳисобот тақдим қилинди. Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига  мутахассислардан  батафсил жавоблар олишди.

Матбуот анжумани якунида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олинган 10 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID карталари оммавий ахборот воситалари ходимларнинг иштирокида тантанали равишда топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech