Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль va патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш va аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-10-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 28 февралдаги 51-сон фармойишига мувофиқ, вилоят ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль va патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият va хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш ҳамда уларнинг фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданиятини ошириш, вазиятни тўғри баҳолаш va тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 март кунидан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги 7255-сонли ҳарбий қисм базасида хизматдан ажралган ҳолда бир ҳафталик ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда.
Ишлаб чиқилган ўқув дастурига асосан жорий йилнинг 13 апрель куни Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Ш.И.Нуриддинов томонидан "Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш методлари. Жамоатчилик назорати субъектлари билан мулоқотга киришишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.
Дастлаб, ўқув йиғини тингловчиларига бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги роли ва уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги тушунтирилди.
Шундан сўнг журналист, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан мулоқотга киришилган вақтда талаб қилинадиган қоидалар, муомала маданиятига қатъий амал қилиш юзасидан ҳаётий мисоллар ёрдамида батафсил тушунчалар берилди.
Ўқув машғулоти якунида тингловчилар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати