27 Апрел 2022 йил 360

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Андижон тумани “Дарё бўйи” маҳалласида жиноятчиликни олдини олиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Аюбхон Рахматулаевнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Андижон тумани “Дарё бўйи” маҳалласида жиноятчиликни олдини олиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида жами 52 нафар ишчи гуруҳ ходимлари жалб қилиниб, шундан 32 нафари ички ишлар ходимлари, 10 нафар патронаж ҳамширалар, 6 нафар ҳамкор ташкилот вакиллари ва 4 нафар маҳалла фаолларидан иборат бўлган 4 та ишчи гуруҳлар ташкил қилинди.

Ўтказилган тадбирлар давомида Андижон тумани “Дарё бўйи” маҳалласининг Андижон, Фидоий, Анҳор, Ойбоши, Фурқат, Ўқитувчилар ва Ижодкор кўчаларида жойлашган объектлар, 510 та яшаш хонадонлар, нотурар бинолар, 3 та кўп қаватли уйларнинг хар бирига ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюриб, хонадонларда яшовчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ушбу ўтказилган хатлов якунларининг муҳокамаси ва аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида 25 апрел куни вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида, фуқароларга бугунги кунда содир этилаётган оила турмуш доирасидаги мудҳиш жиноятлар ва уларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида ҳаётий мисоллар орқали батафсил маълумотлар берилиб, ҳушёрлик ва огоҳликка чақирилдилар. 

Шундан сўнг ушрашувда аҳолидан бир қанча муаммолар ва мурожаатлар келиб тушди. Иш билан таъминлаш, тиббиёт масаласида, моддий ёрдам, уй-жой масаласида, кредит олиш, ичимлик суви, электр ва бошқа масалалардаги мурожаатлар қабул қилинди.

Хусусан, Андижон тумани “Дарё бўйи” маҳалласи Ойбоши кўчасидаги носоз ҳолга келиб қолган 22 та қўлбола симёғочлар сектор раҳбари ташаббуси билан 22 та бетон таянчларга алмаштириб берилди. Шунингдек, ушбу кўчага ичимлик суви тармоғи етиб келмаганлиги аниқланиб, аҳолини тўла ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бошланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech