25 Август 2023 йил 9087

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Бўстон туманида  аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказди

Халқ билан юзма-юз мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кенг қатлами ичига кириш, уларнинг муаммоларини тинглаш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдир. Бу каби эзгу ва хайрли ишларни амалга ошириш учун, аввало, одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.

Айни шу мақсадда жорий йилнинг 23 август куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Рахматуллаев Бўстон тумани 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг мурожаатларини тинглади. Сайёр қабулда жами 36 нафар фуқаро қабул қилиниб, 44 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам бериш, имтиёзли кредит олиш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатларнинг 27 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 15 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Мурожаатларни қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech