Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Жалақудуқ туманининг 3-сектор ҳудудида жойлашган "Ҳақиқат" маҳалласида сайёр қабул ўтказди
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Айни шу мақсадда жорий йилнинг 14 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев Жалақудуқ тумани “Зумрад” текстил биносида "Ҳақиқат" МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Сайёр қабулда жами 44 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 45 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Соғлиқни сақлаш, имтиёзли кредит олиш, жазосини муддатидан олдин озод қилиш, контракт пулларини тўлаб бериш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталарини расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Хусусан, 12 нафар фуқарога 5 миллиондан 30 миллион сўмгача пул ва имтиёзли кредит сертификатлари берилди.
Шунингдек, 4 нафар имконияти чекланган фуқарога ногиронлик аравачалари, яна 2 нафар фуқарога соғлигини тиклашлари ва даволанишлари учун шифохонага ордерлар берилди.
Бундан ташқари, 7 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталари шахсан бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати