13 Июл 2022 йил 394

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи навбатдаги ёшлар билан учрашувларни Андижон ҳамда Улуғнор туманларида ўтказди

Хабарингиз бор июль ойи Андижонда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» деб эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаевнинг Андижон ҳамда Улуғнор туманларида ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Дастлаб Андижон туманида ташкил этилган учрашувда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот-муассасаларнинг мутасаддилари иштирок этдилар.

Ёшларнинг муаммо ва таклифлари бўйича бирма-бир суҳбатлашилди, улар асосан банклардан таълим кредит олиш, ишга жойлашиш, ўз бизнесларини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Ёшларнинг муаммолари тингланиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди ва учрашув сўнгида биринчи бор паспорт олаётган ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталари тантанали равишда топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида Улуғнор туманида ўтказилган худди шу каби учрашувда ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, уларга амалий ечимлар топилди.



Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech