8 Июл 2022 йил 451

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 7 июль куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев, Андижон шаҳар 3-сектор ҳудудидаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган «Ҳунарманд» МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.

Сайёр қабулда жами 42 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 52 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Жумладан, ишга жойлашиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини расмийлаштириш, моддий ёрдам бериш, озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учун моддий ёрдам, ногиронлик аравачаси олиш, тўлов контракт пулларини тўлаб бериш, жазосини муддатидан олдин озод қилиш, газ балон, соғлиқни сақлаш масаласида, ҳамда шу каби бошқа масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 38 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 14 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Жумладан, 5 нафар фуқароларга 1 млн сўм моддий ёрдам пуллари, 10 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафар фуқароларга газ балонлар тақдим этилди.

6 нафар фуқароларга Ўзбекистон республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар шахсан бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech