10 Август 2023 йил 419

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Улуғнор туманида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Халқ билан мулоқот қилиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Рахматуллаев томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу эзгу мақсад йўлида жорий йилнинг 9 август куни Улуғнор тумани ҳокимлиги биносида мутасадди ташкилотлар раҳбарларини жалб этган ҳолда Шаҳриобод МФЙ ҳамда 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида  соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, оилавий тадбиркорлик қилиш бўйича имтиёзли кредит ажратиб бериш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карта расмийлаштириш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш ҳамда бошқа масалаларда жами 24 та мурожаат кўриб чиқилди.

Ушбу мурожаатларнинг 14 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 2 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунча берилди. Шунингдек, қолган 8 та масала тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Мурожаатларни қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech