Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Хўжаобод тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган «Дилкушод» маҳалласида сайёр қабул ўтказди
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев, Хўжаобод тумани Дилкушод МФЙда яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди. Мазкур қабулда МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Сайёр қабулда жами 28 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 28 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини расмийлаштириш, Ички ишлар идораларига ишга кириш, уй-жой қурилиши учун моддий ёрдам бериш, ички йўлларни асфальтлаш, ишга кириш, соғлиқни сақлаш масаласида, ўтаб келаётган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини муддатидан олдин озод қилиш ҳамда бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаат қилган фуқароларда 20 тасининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 8 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди. 6 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди. 6 нафар фуқароларга Ўзбекистон республикаси фуқаролик паспортлари шахсан бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати