Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Хонобод шаҳрида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди
Халқ билан мулоқот қилиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу эзгу мақсад йўлида жорий йилнинг 23 май куни Хонобод шаҳрида масъул ички ишлар органлари ходимлари, тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарларини жалб этган ҳолда Бунёдкор МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам олиш,ишга жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиб бериш,Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карта расмийлаштириш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш ҳамда бошқа масалаларда жами 50 та мурожаат кўриб чиқилди.
Ушбу мурожаатларнинг 27 таси ижобий ҳал этилди, 23 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига юборилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати