22 Июн 2023 йил 485

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш қаратилган навбатдаги сайёр қабули Пахтаобод туманида бўлиб ўтди  

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Сайёр қабуллар орқали одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Айни шу эзгу мақсад йўлида жорий йилнинг 21 июнь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Рахматуллаев  Пахтаобод туманидаги Юзлар МФЙ ҳамда 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг мурожаатларини тинглади.

Сайёр қабулда жами 35 нафар фуқаро қабул қилиниб, 36 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам бериш, субсидия ажратиш, Пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатларнинг 32 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 4 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Хусусан, чеварчилик қилиш масаласида мурожаат қилган 5 нафар фуқарога 5.000.000 миллион сўмдан имтиёзли кредит пуллари ва 7 нафар фуқарога субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларни қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech