Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари томонидан Жалақудуқ туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг ўтган даврида Андижон вилояти ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг асосий салмоғини фирибгарлик жиноятлари ташкил қилаётганлигини инобатга олиб, бу борада «виктимологик профилактика», яъни аҳоли ўртасида уларни жиноят қурбонига айланиб қолмасликларига қаратилган тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ушбу турдаги жиноятларга қарши курашишнинг энг самарали усули сифатида эътироф этилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2022 йилнинг 25 август куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.И.Файзуллаев томонидан Жалақудуқ туманидаги «Шаҳрихончек» ва «Бозорбоши» МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, ушбу маҳалла ҳудудида содир этилган фирибгарлик жиноятларини муҳокама қилиш билан бирга фуқароларга фирибгарлик жиноятларининг турлари ва содир этилиш усуллари ҳамда эҳтиёткорлик чоралари бўйича тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш якунида фуқаролар ўзларининг қизиқтирган саволлар бўйича тегишли жавобларни олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати