13 Август 2022 йил 253

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари томонидан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг ҳуқуқий билимни ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Бошқарма бошлиғининг ЖХХ бўйича ўринбосари И.Исманов, ИИОга янги ишга қабул қилинган психолог инспектор ва профилактика инспекторлари билан ҳуқуқий билимни ошириш бўйича давра суҳбати ўтказди.

Суҳбат давомида янги ишга қабул қилинган ходимларга, ишга бўлган кўникма ҳосил қилиш, ўз касбига виждонан, садоқат билан хизмат қилиши, хизмат интизоми ва қонунчилик ҳамда ижрочилик бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш, фуқаролар билан доим хушмуомалада бўлиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилиши бўйича бир қатор тушунчалар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech