18 Октябр 2022 йил 411

Андижон вилояти ИИБ ЭКМ ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЖТС ходимлари учун шахсни юз тузилиши ва қўл бармоқ изларига асосан идентификация қилиш тўғрисида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил  23 сентябрьдаги “Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари учун “E-Patrul” тизими, планшет ва “бодикамералардан фойдаланиш тартиби бўйича сайёр ўқув-семинарларни ташкил этиш тўғрисида”ги тегишди фармойишига асосан жорий йилнинг 17 октябрь кунидан 18 октябрь кунига қадар Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари учун “E-patrul” тизими, планшет ва “бодикамералардан фойдаланиш тартиби ва амалий кўникмаларини ошириш бўйича сайёр ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилиши белгиланган.

Шунга асосан ИИВ малака ошириш институти, ЖТС бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЭКМ масъул ходимлари иштирокида вилоят ИИБ ЖТСБ ходимлари учун Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 22-июль кунги "Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 399 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар тренинг машғулотлари ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ ЭКМ ходимлари томонидан шахсни юз тузилиши ва қўл бармоқ изларига асосан идентификация қилиш тўғрисида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Андижон вилояти ИИБ ЭКМ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитилиши, имтиҳонларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилиши тўғрисида ҳам  атрофлича маълумотлар етказилди.

Сайёр ўқув йиғинлари давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech