Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан талончилик жинояти фош этилди
2023 йил 8 феврал куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманида яшовчи Э.А Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақамига телефон орқали хабар қилиб, Булоқбоши туманида нотаниш шахслар Э.А нинг нархи 5.000.000 сўмга тенг бўлган бир дона “Редми НОТЕ 10 ПРО” русумли телефон аппаратини бир маротаба фойдаланиш учун олиб, телефон аппаратни қайтармасдан матиз автомашинасида номаълум тарафга кетиб қолганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан кузатув камераларидан олинган видеотасвир, Андижон вилояти ИИБ ЭКМда мавжуд “Шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганида, ушбу талончилик жиноятини содир этган фуқаро Андижон туманида яшовчи М.З исмли шахс эканлиги аниқланган.
Бундан ташқари тезкор суриштирув даврида фуқаро М.З томонидан 2023 йил 7 февраль куни ҳам Булоқбоши туманида, телефон орқали танишига қўнғироқ қилиб олиш мақсадида фуқаро Т.Қ.нинг нархи 1.500.000 сўмга тенг бўлган “Редми НОТЕ 8Т” русумли телефон аппаратини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган. Ҳолат бўйича фуқаро М.З томонидан олиб кетилган телефон аппаратлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Ҳозирда Булоқбоши тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан фуқаро М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати