Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.Э ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи Т.Слар жиноий тил бириктирган ҳолда холис харидорга 4.800.000 сўм пуллар эвазига 43 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди.
Бундан ташқари, фуқаро Э.Э.дан 1 дона 0,5 литр ҳажмли гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идиш ва 1 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, фуқаро Т.С. дан 1 дона шиша спрей идишда суюқлик ва 0,12 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати