24 Сентябр 2022 йил 965

Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тақиқланган дори воситалари ва гиёҳвандлик моддаларини сотаётган фуқаролар қўлга олинди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ Мангулик кўчаси ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ҳудудда тақиқланган дори воситаларини сотаётган бир нечта шахслар аниқланди.

Андижон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган эркак фуқаро П.Бнинг ёни кўздан кечирилганида, кўлидаги сумкасида 50 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги, Олтинкўл тумани фуқароси 1984 йилда тўғилган Х.Днинг ёнидан  280 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситалари, Андижон шаҳар фуқароси 1992 йилда туғилган Н.Унинг ёнидан  1 дона “Тропикамид” ва 2 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган О.Мнинг ёнидан 0,40 грамм "гашиш" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.        

Мазкур ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech