Андижон вилояти ИИБ ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилар пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек ходимларнинг ҳақ тўланадиган ишга ёки меҳнат даромади келтирадиган машғулотга эга бўлмаган турмуш ўртоқлари ва 18 ёшга етган фарзандларини касбга йўналтириш, касбий қизиқиши ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мақсадли ўтказишларини таъминлаш мақсадида 2022 йил 19 ноябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумда, “Ишга марҳамат” мономарказларида хизмат кўрсатиш ва сервис, техник, умумқурилиш, хорижий тилларни ўқитиш, рақамли технологиялар, тадбиркорлик асослари соҳалари ва бошқа йўналишларда ходимларнинг оила аъзолари ва пенсионерларни касбга ўқитилиши белгиланган.
Айни шу мақсадда Андижон вилояти ИИБ ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳам ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад ИИОларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзоларини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш пировардида оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати