Андижон вилояти ИИБ ҲПБ томонидан 2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш бўйича ишга туширилган қўшма дастурга асосан Булоқбоши туманида семинар ўтказилди
Андижон вилоятида 2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий руҳий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қабул қилинган қўшма дастур юзасидан Булоқбоши туманида вилоят семинари ўтказилди.
Ушбу семинарда Андижон вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Низомова, Андижон вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғининг ҲҚМБ ўринбосари, подполковник Г,Абдувоҳидова, туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳамда тумандаги МФЙ раисларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва отин ойилар иштирок этдилар.
Семинарда қўшма-дастурнинг мазмун-моҳияти барча йиғилганларга атрофлича етказилиб, аҳоли ўртасида олиб бориладиган тарғибот ишларини ташкил қилиш, аҳолининг муаммоли қатламлари билан ишлаш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати