Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида вояга етмаганларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда
2021 йил 27 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Миллий гвардия Андижон вилоят бошқармасида Андижон ва Олтинкўл туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган вояга етмаганларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир ўтказилди.
Тадбирда ички ишлар органлари ва ҳудудий ҳокимликларнинг профилактик ҳисобида турган 220 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Унда Миллий гвардия Андижон вилоят бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, патруль-пост ҳамда кинология хизматидан масъул ходимлар ўзлари билан хизмат автомашиналари ва кўргазмали қуроллар билан иштирок этдилар.
Мактаб ўқувчиларига ушбу соҳавий хизматлар ва уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, кўргазмали қуроллари билан яқиндан танишдилар.
Тадбирдан асосий кўзланган мақсад вояга етмаганларни ватанга бўлган муҳаббатини ошириш, касб-ҳунарга бўлган иштиёқини кучайтириш ҳамда замонавий қурол-аслаҳа техникалар билан яқиндан таништиришдан иборат.
Андижон вилоятининг шаҳар-туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган вояга етмаганларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
в