16 Феврал 2023 йил 315

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан талабалар ўртасида соғлом муҳитни таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 февраль куни Андижон давлат чет тиллари институтида талабалар ўртасида соғлом муҳитни барқарорлаштириш ҳамда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишни Андижон давлат чет тиллари институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори  Б.Аҳмедов очиб берди ва бугунги кунда талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини  олиш, институтда олиб борилаётган аҳлоқий-тарбиявий ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Мирзаев нутқ сўзлаб, юзага келаётган жиноятларнинг маълум фоизи ёшлар томонидан содир этилаётганлиги, ҳуқуқбузарликлар содир этган ёшларнинг аксарияти қонунларни, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ билмасликлари ёки қандайдир ташқи муҳит таъсири оқибатида жиноятга қўл ураётганлигини таъкидлади.

Айниқса бугунги кунда фирибгарлик жиноятини содир этаётганлар, қизиққонлик оқибатида атрофидагиларга ноқасддан ёки қасддан тан жароҳати етказаётганлар, қасддан одам ўлдираётганларнинг аксарияти жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоқ жазосига маҳкум этилишини билмасликлари тергов жараёнида маълум бўлаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбир давомида қасддан одам ўлдириш жиноятларининг аянчли оқибатлари акс этган видеоролик талабалар эътиборига намойиш қилинди. 

Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech