26 Май 2023 йил 427

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Асака туманида яшовчи ёшлар муаммолари ўрганилди

Жорий йилнинг 23 май куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Файзуллаев ҳамда мутасадди идора ходимлари иштирокида Асака тумани, “Юқори бўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech