16 Май 2023 йил 436

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Асака туманида ёшлар муаммолари ўрганилди

Жорий йилнинг 16 май куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи И.И.Файзуллаев ҳамда мутассадди идора ходимлари иштирокида Асака тумани, “Юқори бўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech