16 Май 2023 йил
404
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Олтинкўл туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
2023 йилнинг 15 май куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Файзуллаев иштирокида Олтинкўл туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Ўтказилган ушбу тадбирда фуқароларга содир этилган фирибгарлик, айниқса, пластик карталар орқали рўй бераётган талон-тjрожликларнинг сабаблари ва бунга имкон берган омиллар ҳақида атрофлича сўз юритилиб,одамларнинг аксарият холларда фирибгарлар тузоғига тушиб қолишларига энг аввало, ўзлари сабабчи бўлаётганликлари ҳаётий мисоллар орқали айтиб ўтилди.
Муҳокама якунида фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича фуқаролар билан савол жавоблар қилинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати